Линклар

logo-print

Бугун Кобулда қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуд жонига қилинган суиқасднинг икки йиллиги муносабати билан хотира маросими ўтказилди.


Минглаб одам қатнашган ушбу маросимда чиқиш қилган Афғонистон президенти Хамид Карзай қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуднинг собиқ Совет кучлари ва Толибларга қарши олиб борган кураши ҳақида гапирди.
Афғонистон Мудоффа вазири Муҳаммад Фаҳим Масъуд йўлидан бориш учун миллий бирликка даъват қилди.
2001 йил 9 сентябрда ўзларини журналистлар, деб таништирган, аммо аслида “Ал-Қайда” гуруҳининг аъзолари бўлган икки шахс бомба портлатгани оқибатида Аҳмадшоҳ Масъуд ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG