Линклар

logo-print

Руминия президенти Ион Илиеску икки кунлик Қозоғистон сафарини давом эттирмоқда.


Бугун Остонада
Илиеску ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик декларациясини имзоладилар.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Руминия ва Қозоғистон президентлари шунингдек, уюшган жиноятчилик, наркотиклар контрабандаси ва террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги келишувларга ҳам имзо чекканлар.
Илиескунинг айтишича, Руминия компаниялари қозоқ нефтини Қора денгиздан Европага экспорт қилиш ишларида қатнашишга ҳаракат қилмоқда. Унга кўра, Руминия компаниялари Қозоғистоннинг нефт ва газ секторига тахминан 200 миллион доллар сармоя ëтқизган.
XS
SM
MD
LG