Линклар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот БМТни Туркманистон инсон ҳуқуқлари гуруҳини ташкил қилган бир аëлнинг отаси Туркманистонда тазйиққа учраëтгани масаласини муҳокама қилишга чақирди.


Халқаро Хелсинки Федерацияси бошлиғи Арон Родесга кўра, БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича расмийси Бертрант Рамчаран Туркманистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур қилишга чақирди.
Родеснинг қайд этишича, яқинда Болгарияда Турманистон инсон ҳуқуқлари гуруҳини ташкил қилган аëлнинг отаси ўтган ойда Ашхободда ҳибсга олинган. Ҳибсхонада жароҳатланган бу одам ҳозир касалхонада даволанмоқда.
XS
SM
MD
LG