Линклар

logo-print

АҚШнинг Яқин Шарқ тинчлик режаси


А. Арол Таҳлилчиларнинг айтишларича, Вашингтон ва унинг Яқин Шарқ тинчлик режаси бўйича бошқа уч ҳамкори жорий буҳронни ҳал қилиш бўйича учрашув ўтказишни режалаштираëтганига қарамай, Америка Қўшма Штатлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳс-мунозарага ўз аралашувини сусайтирмоқда.

Давлат департаменти матбуот вакили Ричард Баучернинг душанба куни Вашингтонда маълум қилишича, президент Жорж Буш маъмурияти "Тўртлик аъзолари" деб аталувчи АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Яқин Шарқ масаласи бўйича учрашувни муҳокама қилмоқдалар.

Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ ўрнатишга қаратилган янги тинчлик режаси ҳам мазкур "Тўртлик" ташаббуси маҳсули эди.

Янги тинчлик режаси эса, Исроил зиммасига Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасига одамларни кўчириб келиб жойлаштиришни тўхтатиш, шунингдек, Фаластин раҳбарияти зиммасига Исроил фуқароларига қарши террор ҳужумларини амалга оширмаслик мажбуриятини юклайди.

Уч ой олдин ушбу тинчлик режасини амалга оширишга ваъда берилгандек бўлиб кўринди. Июн ойининг бошларида президент Буш Исроил Бош вазири Ариел Шарон ва Фаластиннинг янги Бош вазири Маҳмуд Аббослар билан Иорданияда учрашди. Учрашувдан кўп ўтмай "Фатҳ", "Ҳамас" ва "Исломий Жиҳод" гуруҳлари ўзаро бирлашиб, 8 июнда Ғазо минтақасида Исроилнинг тўрт нафар аскарини ўлдирдилар. Воқеадан бир неча кун кейин Исроилнинг "Ҳамас" лидери Аҳмад Рантиссига зарба беришга уриниши муваффақиятсизликка учради. 11 июнда эса, "Ҳамас"нинг худкуштеррорчи жанггариси ҳужумидан Қуддусда 15 киши ҳалок бўлди. Хуллас, воқеалар шу тарзда давом этаверди.

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл якшанба куни Американинг "НБС" телеканалига берган интервюси давомида, Яқин Шарқдаги асосий муаммо - терроризм масаласи, деб баëн этди:

- Бу ердаги муаммо "Ҳамас", "Исломий Жиҳод" ва бошқа террорчи ташкилотлар билан боғлиқдир. Булар Фаластин давлатининг Исроил билан ëнма-ëн яшашини истамайдилар. Улар Исроилни бузиб ташлашни хоҳлашади ва уларнинг қуроли террордир.

Пауэллдан шунингдек, "Ҳамас"нинг руҳоний лидери Шайх Аҳмад Ëсинни Исроил шанба куни ўлдиришга уринган пайтида муваффақиятсизликка учрагани ҳақида сўралганида:

- Биз бу сиëсатни қўллаб-қувватламаймиз. Бу турдаги амални ҳимоя қилиш ҳеч қачон бизнинг сиëсатимизга кирмаган. Исроил бундай амалларни зарурий, деб билади. Биз ҳар доим исроиллик ҳамкасбларимизга, "Бундай амалларнинг охир-оқибатини назарда тутишимизни" айтиб келмоқдамиз, - қайд этди Колин Пауэлл.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, АҚШ ҳали ҳам Исроил томонидан куч ишлатилишига қарши чиқмаган ҳолда, фаластинликлар ҳужумлари билан келиша олмайди. Таҳличиларга кўра, бу эса, Буш маъмуриятининг биринчи йили давомида Исроилнинг фаластинлик худкуштеррорчиларга қарши кўрадиган чора-тадбирларига аралашмаслик тўғрисида қабул қилинган сиëсатини эсга солади.

"Жорж Вашингтон университети" мутахассиси Броун ҳам таҳлилчилар фикрига қўшилган ҳолда, Буш маъмурияти Яқин Шарқ тинчлик режаси ўртага ташланганидан буëн, уни ҳимоя қилишда сустлик қилиб келаëтганини айтади.
XS
SM
MD
LG