Линклар

Қозоғистон АҚШ ҳукуматидан Гуантанамо ҳарбий базасида ҳибсда сақланаётган 4 қозоғистонлик фуқарони экстрадиция қилишни сўрайди.


Бугун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Валихон Конирбоев буни маълум қилар экан, АҚШ томонидан ҳибсга олинган Толибон ва Ал-Қайда аъзолари орасида тўрт нафар Қозоғистон фуқароси ҳам борлигини айтди.
Конирбоевнинг, шунингдек, билдиришича, улардан бири қўлида қурол билан ҳибсга олинган, қолганлари эса Афғонистондаги террорчилар базаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар.
Тўрт маҳбусга Қозоғистонда қандай айблар қўйилиши ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG