Линклар

logo-print

Индонезия суди бугун исломий жангари Имом Самудрани ўтган йили Балидаги портлашларга алоқадорлиги учун ўлим жазосига маҳкум этди.


2002 йил 12 октябр куни Бали оролидаги икки тунги клубдаги портлаш натижасида 22 одам нобуд бўлган эди.
Самудра портлашларни режалаштирганлик ва амалга оширганликда айбдор деб топилди.
Шаҳид бўлиш истагини илгари ҳам билдирган Самудра, ҳукм ўқиб эшиттирилганида, бир неча маротаба “Аллоҳу Акбар”, деб бақирди.
Самудра Бали портлашларида айбдор деб топилиб, суд қилинган иккинчи шахсдир. Ҳужумни уюштирганлик гумони билан 30 дан зиёд одам ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG