Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Игор Ивановнинг Болқон давлатлари бўйлаб сафари бошланди.


Иванов бугун Босния-Герцеговина пойтахти Сараевога етиб борди. Унинг Босния Ташқи ишлар вазири Младен Иванич билан учрашиши, сўнг Белград, у ердан эса Черногория ва Словенияга бориши кутилмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, сафардан мақсад “Россиянинг Болқон минтақасида ўз сиёсий фаолиятининг тобора ошаётганини намойиш қилиш”дан иборатдир.
Шанба куни Игор Ивановнинг Женевага бориши ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳамда БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG