Линклар

Агар Британия суди чечен сепаратчилари раҳбари Аҳмад Закаевни Россияга қайтаришга рози бўлса, Закаев Адлия вазирлиги ҳимоясида бўлади.


Буни бугун Лондонда Россия Адлия вазири муовини Юрий Калинин маълум қилди.
Бироқ британиялик судья Россия расмийсидан кафолат талаб қилди. Чунки бундан олдин Калинин Закаев Россия Ички ишлар вазирлиги ёки хавфсизлик хизматига қарашли муассасада сақланишини билдирган эди. Адлия вазирлиги эса бу икки тузилмага қарашли муассасаларни назорат қилмайди.
Судда гувоҳлик берган бир киши Закаев Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қийноққа солинганини таъкидлади.
Расмий Москва Аҳмад Закаевни 90-йилларда юзлаб россиялик ҳарбийларни ўлдирганликда айбламоқда. Россияга экстрадиция қилинган тақдирда, у қотиллик ва одам ўғирлаш айблари билан суд қилинади.
XS
SM
MD
LG