Линклар

Хорватия президенти Степан Месич бугун Белградга борди.


Бу, мамлакат 1991 йилда собиқ Югославиядан ажралиб чиқиб, ўз мустақиллигини эълон қилганидан буён, Хорватия раҳбарининг Белградга қилаётган биринчи ташрифидир.
Месич Сербия ва Черногория президенти Светозар Марович билан учрашди. Икки президент 1991-95 йиллар уруши даврида ўз мамлакатлари томонидан қилинган барча ёмон ишлар учун кечирим сўрадилар.
Бир кунлик ташриф давомида Месич, шунингдек, Сербия Бош вазири Зоран Живкович ва Черногориянинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади.
Музокаралар, асосан, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва Европа Иттифоқи ҳамда НАТО ташкилотига қўшилиш истиқболларига бағишланади.
Собиқ Югославия федерацияси қисмлари бўлмиш Сербия, Черногория ва Хорватия орасидаги алоқалар сўнгги вақтда, айниқса, уруш тугаганидан буён анча яхшиланди.
XS
SM
MD
LG