Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳукуматини Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан тўла ҳамкорлик қилишга чақирди.


Бундан олдин расмий Теҳрон БМТ агентлиги билан алоқаларни узиши мумкинлигини билдирган эди. Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий қилган расмий баёнотда, агар Агентлик Эронни ўз ядровий дастурини тинч мақсадда ривожлантириш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи бўлса, Эрон Агентлик билан ҳамкорликни тўхтатажаги маълум қилинган эди.
Бу баёнотлар Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Венада бўлиб ўтаётган учрашуви чоғида қилинмоқда. Учрашувдан мақсад – Эронга, ядровий қуролни тарқатмаслик ҳақидаги шартномага кўра, ўзига олган мажбуриятларини бажариш учун келаси ой охиригача муҳлат бериш ҳақидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқишдир.
Кеча АҚШ Эронни ядровий қуролни тарқатмаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни бузганликда айблаб, сўнг Теҳронга ўз ядровий дастурига оид масалаларни ҳал этиш учун бир ой муҳлат беришга рози бўлган эди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторлари яқинда Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий заводда уран моддаси изларини топган эдилар.
XS
SM
MD
LG