Линклар

Коҳирада Араб Лигасига аъзо 22 давлат ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви ниҳоясига етди.


Музокараларда Ироқ Бошқарув кенгашининг Ташқи ишлар вазири Ҳошяр Зебарий Ироқ намояндаси сифатида иштирок этди.
Аммо учрашувдан сўнг Араб Лигаси Бош котиби Амр Мусса Ироқ Бошқарув кенгаши вакилининг йиғинда қатнашиши Лига Бошқарув кенгашини Ироқ ҳукумати сифатида эътироф этишини англатмаслигини таъкидлади. Мусса, шунингдек, Араб Лигаси фақат Ироқ халқи томонидан танланган ҳукуматни эътироф этажагини айтиб ўтди.
Учрашув якунида Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн даврида инсон ҳуқуқлари поймол қилингани ҳақидаги баёнот қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG