Линклар

Бугун Ироқ пойтахти Бағдодда бир америкалик аскар қўлбола бомбани зарарсизлантирмоқчи бўлиб, портлаб кетди.


Айни вақтда Ироқдаги АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, сўнгги беш ҳафтада бешта автомашинага бомба ҳужуми қилинган.
Ўтган тунда Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрида уюштирилган бешинчи ҳужум натижасида 1 одам нобуд бўлди. 53 киши, шу жумладан АҚШ Давлат департаментининг 6 ходими жароҳатланди.
Бугун эса Ироқ жанубида Даниянинг 400 аскарлик ҳарбий қўшини жойлаштирилган қароргоҳга ракета ҳужуми қилинди. Аммо ракета нишонга тегмади. Маълумотларга кўра, ҳеч ким яраланмаган.
XS
SM
MD
LG