Линклар

logo-print

Исроил ҳарбий учқичлари бугун “Ҳамас” радикал гуруҳининг раҳбари яшайдиган Ғазо шаҳрини бомбардимон қилди.


“Ҳамас” раҳбари Маҳмуд Заҳар ҳужум натижасида тирик қолди. У енгил яраланган, бироқ Заҳарнинг ўғли ва қўриқчиси нобуд бўлган. Ҳужум натижасида, шунингдек, 20 га яқин одам тан жароҳатлари олди.
Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафатнинг етакчи маслаҳатчиси Набил Абу Рдейне ҳужумни қоралади:

- Биз бугун Ғазога қилинган ҳужумни қоралаймиз. Фикримизча, бу ҳужум зўравонликлар ғилдирагининг тезроқ айланишига олиб келади.

Рдейне, шунингдек, Фаластин раҳбарияти Исроил ва Фаластин ўртасидаги зўравонликларга чек қўйиш учун халқаро ҳамжамият аралашуви зарур, деб билишини қайд этди.
Бундан икки кун олдин Исроилдаги бомбардимонлар натижасида 15 одам нобуд бўлган эди. Исроил Бош вазири Ариэл Шарон Ҳиндистонга сафарини тўхтатиб, Исроилга қайтишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG