Линклар

Фаластин парламенти раиси Аҳмад Қурай Фаластин Бош вазири лавозимини эгаллаш таклифини қабул қилишга розилигини билдирди.


Бугун Рамоллоҳда Ясир Арафат билан учрашувидан сўнг Қурай янги ҳукумат тузишни тезда бошлашини маълум қилди.

- Бугун президент, - деди Қурай Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат ҳақида, - мендан ҳукумат тузишни сўради. Мен бўҳронга, мана шу муаммоларга юз тутишга рози бўлдим. Мен таваккал қилиб, масъулиятни ўз зиммамга олишга рози бўлдим.

Арафат Қурайни бош вазир лавозимига ўтган дам олиш кунлари, Маҳмуд Аббос истеъфога чиққанидан сўнг тайинлаган эди.
АҚШ ҳукумати Фаластин янги бош вазири экстремист гуруҳларнинг террорчилик фаолиятига қарши курашни тезда бошлаши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG