Линклар

Бугун Киевда тахминан 3 минг одам юриш қилиб, ҳукумат уруш ветеранларини имтиëзлардан маҳрум қилишни режалаштираëтганига қарши норозилик билдирдилар.


Қизил байроқларни кўтариб олган ветеранлар Украина ҳукумат биноси ëнида тўпланиб, “Уят сизларга”, деб қичқиришди.
Украина ҳукуматининг 2004 йилги бюджет лойиҳасида ижтимоий соҳадаги сарф-ҳаражатларни камайтириш назарда тутилади.
Ҳозир Украинада уруш ветеранлари ва нафақахўрлар учун коммунал хизматлар тўлови арзон ва улар оммавий транспортдан бепул фойдаланадилар. Ҳукумат келаси йилда муҳтож одамларга моливий ëрдам бериш эвазига, ушбу имтиëзларни тўхтатишни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG