Линклар

Бугун Хитой ҳукумати Ироқ борасида АҚШ таклиф қилган БМТ резолюцияси лойиҳасига ўзгартишлар киритишни талаб қилаëтган Франция ва Россия позицияларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Мазкур ўзгартишларда Ироқда мустақил ҳукумат ўрнатиш, янги конституцияни ишлаб чиқиш ва сайловлар ўтказиш жараëнини тезлаштириш кўзда тутилади.
АҚШ таклиф қилаëтган резолюция лойиҳасида эса, Ироқда халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларни жойлаштириш билан бир қаторда, мамлакатдаги ҳарбий кучлар ва фуқаровий маъмуриятни бошқариш салоҳиятини яна Қўшма Штатларда қолдириш кўзда тутилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо 5 давлат Ташқи ишлар вазирлари шанба куни Женевада Ироқ борасидаги резолюция лойиҳасини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG