Линклар

Бугун Испания ҳаками “Ал-Жазира” телеканалининг мухбири Тайсир Алуни устидан маҳкама жараëнини бошлаш ҳақида ҳукм чиқарди.


Сурияда туғилган Испания фуқароси Тайсир Алуни “Ал-Қайда” аъзоларини молия ва ахборот билан таъминлаганликда айбланмоқда. У мазкур айбларни рад этмоқда. Тайсир Алуни 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан қисқа вақт ўтгач, Усама бин Ладен билан суҳбатлашган эди.
Бир гуруҳ суриялик журналистлар Тайсир Алуни ҳибсхонада ушлаб турилганига норозилик билдириш учун бугун Испаниянинг Дамашқдаги элчихонаси ëнида намойиш ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG