Линклар

Бугун Америка ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларида 2001 йил 11 сентябр ҳужумларида қурбон бўлганлар хотираси ëдга олинди.


Вашингтонда президент Жорж Буш қуйидагиларни айтди:
“Биз ўша фожиали кун қурбонларини ëдга оламиз, биз қаҳрамона ҳаркатларни ëдга оламиз, биз ҳамдардлик кўрсатган, одоб-аҳлоқ чегарасидан чиқмаган фуқароларимизни ëдга оламиз”, - деди Буш.
Нью-Йоркдаги вайрон бўлган Жаҳон Савдо Маркази ëнида болалар фожиада қурбон бўлган деярли 3 минг одамнинг исмларини бирма-бир ўқидилар.

Европа Иттифоқи террорчилик ҳужумларига учраган Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар билан бирдам эканини яна бир бор такрорлади.
XS
SM
MD
LG