Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл, Женевада БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан Ироқдаги вазият хусусидаги музокаралар ниҳоясига етганидан сўнг, Ироққа ташриф буюради.


АҚШ Давлат Департаменти Пауэллнинг Кувайт ва Ироққа сафар қилишини маълум қилди. Аммо, сафар қачон амалга ошишини ошкор қилмади.
Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучернинг айтишича, Ироқ сафари давомида Пауэлл ироқликлар ва АҚШ етакчилигидаги муваққат коалиция маъмурияти билан учрашади ва Ироқдаги вазиятни кўздан кечиради.
Пауэллнинг Ироққа ушбу сафари, Саддам Ҳусайн режими бартараф этилганидан кейин, биринчи ташриф бўлади.
XS
SM
MD
LG