Линклар

Бугун Германия Канцлери Герхард Шроедер ўзининг сиëсий мухолифларини Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш эҳтимолига қарши кампания олиб бораëтганликда айблади.


Шроедерга кўра, Германия ва Европа Иттифоқи Туркияга Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболини таклиф қилиши керак. Унинг фикрича, бундай таклиф Туркияда Исломий ва демократик қадриятлар ўртасида алоқа ўрнатиш имкониятини яратади.
Яқинда Шроедер Туркия Бош вазири Ражеп Тайип Эрдўғанни мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳаларида ижобий натижаларга эришгани учун мақтади.
Европа Иттифоқи келаси йил охирида Туркия билан аъзолик тўғрисидаги музокараларни бошлаш бўйича қарор беради.
XS
SM
MD
LG