Линклар

Бугун Бағдодда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Ироқ расмийлари билан мамлакат истиқболи ҳақида музокаралар ўтказди.


Пауэлнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар Ироқнинг янги конституцияси ишлаб чиқилишини кутмоқда ва бу конституция Ироқни демократик давлатга айлантиришда ëрдам беради. Унга кўра, ўшанда Қўшма Штатлар маъсулиятларни ироқликларга топширади.
Пауэл Қўшма Штатлар келаси йил охиригача Ироқ мустақил бўлишига умид қилаëтганини, аммо бу мамлакатдаги хавфсизлик вазиятига боғлиқ эканини айтди.
Пауэлнинг разведка маълумотларига асосланиб айтишича, бир неча юз ëки бир-икки минг жангари Ироққа киргани оқибатида мамлакатда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин.
Айни пайтда, бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳрида мина портлагани оқибатида яна бир Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва 3 аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG