Линклар

Афғонистоннинг Покистон чегараси яқинидаги полиция бошқармаси Толиблар томонидан ҳужумга учрагани билдирилди.


Бугун Пактиë вилояти полиция кучлари бошлиғи Давлатхоннинг айтишича, 15 дан ортиқ оғир қуролланган шахслар мотоциклларда келиб, полиция бошқармаси биносини ўққа тутишган.
Полициячилар ва Толиблар ўртасида юз берган отишмада ҳеч ким яраланмаган. Аммо полиция бошқармаси биноси қисман вайрон бўлган.
Сўнгги кунларда Толиблар, “Ал-Қайда” ва Гулбиддин Ҳикматиëр бошчилигидаги жангарилар Афғонистон аскарлари, расмийлар ва ëрдам берувчи халқаро ташкилотларнинг ишчиларига қарши тез-тез ҳужумлар қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG