Линклар

logo-print

Бугун Эстонияда Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум ўтказилди.


Овоз беришда қатнашган Эстония президенти Арнолд Рутел эстонияликлар мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини маъқуллашларига ишонишини айтди. Унга кўра, Европа Иттифоқига қўшилиш Эстония мустақиллигига зарар етказмайди, аксинча, мамлакат иқтисодиëтини ривожлантириш ва демократик тамойилларни мустаҳкамлашда ëрдам беради.
Савол-жавоб натижаларига қараганда, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аксарият эстонияликлар мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини тасдиқлайдилар. Бугунги референдум натижалари эртага эълон қилинади.
2004 йил май ойида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари қаторида Эстониянинг ҳам Европа Иттифоқига аъзо бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG