Линклар

logo-print

Бугун Исроил Бош вазирининг ўринбосари Эҳуд Олмерт Фаластин раҳбари Ясир Арафатни ҳокимиятдан четлаштириш учун Арафатга қарши суиқасд уюштириш Исроил ҳукумати олдида турган имкониятлардан бири эканини айтди.


Олмертнинг Исроил радиосига айтишича, Исроил ҳукумати Арафатни Фаластиндан ҳайдаб чиқариш ëки унга қарши суиқасд уюштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда:
“Жаноб Арафат қотилдир. Исроил ҳукумати ҳозирги шарт-шароитлардан келиб чиқан ҳолда, қотиллар ва қотилларни рағбатлантирувчилар ҳамда ҳужумларни уюштирувчиларга қарши чора-тадбирлар кўриш ва агар зарур бўлса, уларни йўқ қилиш ҳақида қарор берди. Арафат бундан мустасно эмас”, - деди Исроил Бош вазирининг ўринбосари Эҳуд Олмерт.
Фаластин расмийси Саеб Эрекат бундай фикрлаш ва ҳаракат қилиш ҳукуматга эмас, балки мафияга хос эканини таъкидлади.
Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Арафатни ўлдириш ëки уни Фаластиндан ҳайдаб чиқариш ҳақидаги таклифларни рад этди. Унга кўра, бундай ҳаракат араб ва мусулмон дунëсида кескин норозиликларга сабаб бўлади.
XS
SM
MD
LG