Линклар

Бугун Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг Грузияга икки кунлик ташрифи бошланди.


Тбилиси аэропортида журналистлар билан учрашган Абдулла Гул АҚШни Ироқ шимолидаги туркиялик курд партизанларини йўқ қилишга чақирди. Туркия Ташқи ишлар вазири, агар АҚШ бунинг уддасидан чиқа олмаса терроризмга қарши курашга ишонч йўқолишини билдирди.
Абдулла Гул бугун Тбилисида Грузия расмийлари билан Каспий нефтини Грузия орқали Туркиянинг Ўртаер денгизи портига транспортировка қилиш масаласини муҳокама этди. Музокаралар чоғида терроризмга қарши кураш масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда. Гул турк офицерлари грузиялик ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказаётган ҳарбий академияни бориб кўради.
XS
SM
MD
LG