Линклар

Бугун Банкокда миналардан фойдаланишни таъқиқлаш масаласига бағишланган халқаро конференция бошланди.


Анжуманда Миналардан Фойдаланишни Таъқиқлаш бўйича 1997 йилги шартномани имзолаган мамлакатлар вакиллари, нодавлат ташкилотлари, шунингдек, ҳозиргача мазкур шартномани имзоламаган давлатлардан келган кузатувчилар иштирок этмоқдалар.
Миналардан фойдаланишни таъқиқлаш бўйича халқаро кампаниянинг матбуот котиби Сю Викслер Озод Европа – Озодлик радиосига анжуманда миналардан энг кўп зарар кўрган Афғонистон вакили қатнашаётганини маълум қилди. Унга кўра мазкур халқаро анжуманда дунё бўйича энг кўп мина ишлаб чиқарувчи Хитой вакили ҳам иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG