Линклар

Бугун Ингушетия пойтахти Магасдаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси биноси ташқарисида портловчи моддалар ортилган юк машинаси портлади.


Мазкур ҳужум натижасида икки одам нобуд бўлди, камида 25 одам тан жароҳати олди.
Ингушетия Соғлиқни Сақлаш вазирлигига кўра, Федерал хавфсизлик хизматининг Ингушетия бўлими директори Андрей Буских касалхонага ётқизилган. Магасдаги Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси биносида қутқариш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳужум масъулиятини ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG