Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэллнинг Ироққа сафари давом этмоқда.


Бугун у 1988 йилда кимёвий қуроллар ёрдамида қирғин қилинган курдларнинг Халабжа шаҳрини бориб кўрди.
Колин Пауэл Саддам Ҳусайн режими уюштирган газ ҳужуми қурбони бўлган 5 минг курд хотирасини ёд этиш маросимида қатнашди.
Ироқ шимолидаги Курдистон Ватанпарварлар Иттифоқи Партияси лидери Жалол Талабани, курдлар Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарган коалиция кучларининг бир қисми эканидан ғурурланишларини таъкидлади.
Айни пайтда, бугун Бағдод марказида уюштирилган ҳужум натижасида бир Америка аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG