Линклар

Америка Қўшма Штатлари Флорида штатидаги Санкт-Петербург шаҳри савдо марказида Кевин Шелтон деган бир тадбиркор 10 минг доллар пулни сочиб юборган пайтда юз берган тўполонда 12 киши жароҳатланди.


Полиция маълумотларига кўра, Шелтон сочиб юборган пулларни териб олиш пайтида жароҳатланганлардан 6 нафари касалхонага ётқизилган.
Кевин Шелтон ўз бойлигини мана шундай ғаройиб усул билан халққа тарқатишни бошлаганига 2 йил бўлди. Вақти-вақти билан у пулларини сочиб туради. Cўзларига қараганда, у атайлаб шундай тўполон чиқармоқчи эмас эди, шунчаки одамларни харсанд қилишга, хотамтойроқ бўлишларига рағбат беришга ҳаракат қилган, холос.
XS
SM
MD
LG