Линклар

Саудия Арабистони Ички Ишлар Вазири Наиф бин Абдул-Азиз пойтахт Эр-Риёд яқинида жойлашган "Хайёр" қамоқхонасида кеча юз берган ёнғин юзасидан тергов бошлашни буюрди.


Ёнғин пайтида 67 маҳбус нобуд бўлди, камида 20 маҳбус жароҳатланди.
Ёнғин сабаблари тўғрисида маъмурлар ҳозирча аниқ бир фикр билдирмадилар.
Сўнгги бир неча ой давомида бу ерда ўтказилган аксилтеррор рейдлари пайтида 200 нафар исломий экстремист қўлга олинган эди. Ёнғиндан нобуд бўлган маҳбуслар орасида улардан бор-йўқлиги тўғрисида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG