Линклар

logo-print

Фаластин Муҳторияти лидери Ясир Арафотнинг хос ёрдамчиларидан бири Жибрил Ражуб Исроил билан ўзаро тинчликни қайта тиклашни таклиф қилди.


Ражубга кўра, бунинг учун Исроил исломий жанггариларни йўқ қилишни тўхтатиши лозим.
Фаластин раҳбарияти "Хамас" ва "Исломий жиҳод" радикал гуруҳларининг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга риоя қилишига, агар Исроил уни бузмаса, кафолат беради, деб баёнот берган Жибрил Ражуб.
Ражубнинг таклифига Исроил расмий муносабат билдирганича йўқ. Бироқ, Исроил вакилларига кўра, фаластинликларнинг таклифи Ясир Арафотни сургун қилинишдан сақлаб қолиш учун амалга оширилаётган навбатдаги найрангдир.
Ўтган ҳафтада Исроил раҳбарияти Фаластин лидерини мамлакатдан сургун қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG