Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:15

Сербияда шов-шувли маҳкама жараёни бошланди.


16 сентябр куни Сербиядаги махсус судда 2002 йилда бир неча юқори лавозимли сиёсий арбоблар, шу йил бошида эса Бош вазир Зоран Жинжич ҳаётига суиқасд уюштирганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ одамлар устидан маҳкама жараёни бошланди. Ўтган йил июн ойида Сербия полицияси бошлиғи ўринбосари генерал Боско Буха Белграддаги кафедан чиқиб кетаётган пайтда отиб ўлдирилган эди. Суиқасддан сўнг Ички Ишлар вазири Душан Михайлович террорчи гуруҳлар сиёсий арбоблар, жумладан Бош вазир Зоран Жинжични ўлдириш орқали мамлакатда беқарорлик пайдо қилиш ниятида эканидан полиция хабардор бўлганини айтган.

Сербия полицияси мана шундай маълумотга эга бўлганига қарамасдан орадан кўп ўтмай Бош вазир Жинжич мерган томонидан отиб ўлдирди.

Ўтган йил охирида генерал Бухани ўлдирган қотиллар номлари эълон қилинди. Бошқа оғир жиноятлар содир этганликда айбланган бу жиноий гуруҳ бошлиғи Зоран Максимович ва қотил Никола Малйкович ҳозирда қидирувда. Шунга қарамай, суд улар устидан сиртдан ҳукм чиқаради.

Белградда бошланган маҳкама жараёнида адвокатлардан бири суд ҳайъатига: “Мен ҳақиқий қотиллар кимлигини айтиб берадиган гувоҳни кўрсатаман”, - деди.

Ҳозирга қадар Жинжичга суиқасд уюштирилгани воқеасига алоқадорликда гумон қилинган 44 шахс қўлга олинган. Улар устидан махсус маҳкама жараёни яқин фурсатда бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG