Линклар

Испания суди террорчиликда, жумладан 2001 йил 11 сентябр воқеаларига алоқадорликда гумон қилинаётган 35 кишилик гуруҳга айблов эълон қилди.


Суд тилга олган шахслар орасида "Ал-Қайда" лидери Усама бин Ладин ҳамда "Ал-Жазира" телекомпаниясининг яқинда Испанияда қўлга олинган мухбири Тайсир Алунийлар бор.
Олий Суд аъзоси Балтасар Гарсон террорчилар Испаниядан таянч ҳудуди сифатида фойдаланганлар, деб баёнот берди. Гарсонга кўра, "Ал-Қаида"нинг Испания маъмурлари қўлга олишга муваффақ бўлган аъзолари устидан суд жараёни 24 сентябрда бошланади.
XS
SM
MD
LG