Линклар

"Ал-Арабия" телекомпанияси бугун Саддам Ҳусайннинг овози сифатида тақдим этилган аудиоёзувни ҳавога тарқатди.


Аудиоёзувдаги овоз соҳиби қўшинларини зудлик билан Ироқдан олиб чиқиб кетишни АҚШдан талаб қилган, ироқликларни коалиция ҳарбий хизматчиларига ҳужум қилишга даъват қилган.
Ироқда АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинларига қарши ҳужумлар тўхтамаяпти.
"Франс-Пресс" агентлиги хабарига кўра, кеча кечқурун Бағдод яқинида номаълум шахслар Американинг ҳарбий колоннасини ўққа тутди. Америкалик уч ҳарбий хизматчи яраланди.
Яна бир америкалик аскар Ироқ пойтахтидан шимолда жойлашган Балад шаҳрида яраланди. Бу ерда Америка ҳарбий патрули гранатометдан ўққа тутилди.
XS
SM
MD
LG