Линклар

Кеча БМТ Хавфсизлик Кенгашида АҚШ Фаластин лидери Ясир Арафотни сургун қилиш режасидан Исроилни воз кечишга даъват қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.


Вашингтонга кўра, Сурия томонидан тавсия қилинган резолюция лойиҳасида терроризм ҳамда террорчилик билан шуғулланаётган ташкилотлар кескин танқид қилинмаган.
АҚШнинг БМТдаги вакили Жон Негропонте: "Биз "Ҳамас" ва бошқа шунга ўхшаш террорчи гуруҳлар томонидан Яқин Шарқ тинчлик жараёнига солинадиган таҳдидни назарда тутмайдиган резолюцияни қўллаб қувватламаймиз", - деди.
Фаластин лидери Ясир Арафот БМТ Хавфсизлик Кенгаши тилга олинган резолюцияни қабул қилмаганига жиддий муносабат билдирмади.
Ясир Арафотдан фарқли ўлароқ, Фаластин раҳбариятининг бошқа вакиллари резолюцияга вето қўйганлиги учун АҚШни қораладилар. Вазирлар Маҳкамаси аъзоси Аббед Рабо "Вашингтоннинг позицияси Исроилнинг радикал доираларига қўл келади ва тинчлик жараёнига тўсқинлик қилади," деб баёнот берди.
Резолюцияга муносабати учун АҚШни Франция ҳам танқид қилди. Бу мамлакат вакиллари ҳужжатни қабул қилса бўлаверадиган эди, деб ҳисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG