Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:56

Саддамнинг аудиомурожаати АҚШни огоҳлантирмоқда


А. Арол Ироқ собиқ Президенти Саддам Ҳусайннинг янги аудиомурожаатида АҚШ кучларининг Ироқни шартсиз равишда тарк этишлари талаб қилинади, акс ҳолда ҳарбий талафотларга дуч келишларидан огоҳлантирилади.

Чоршанба куни Араб тилидаги ал-Арабия телеканали орқали узатилган мазкур аудиомурожаатда америкаликларга хитобан, "Биз сизларни, бундан ортиқ йўқотишларга йўлиқмаслигингиз учун зудлик билан кучларингизни шартсиз равишда Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирамиз",- дейлади.

Аудиомурожаатда сўзлаган шахснинг айтишича, америкаликлар Ироқнинг қамоқдаги юқори мартабали амалдорлари билан келишган ҳолда ўз ҳарбий кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишлари мумкин. Саддам Ҳусайннинг собиқ ҳукумат аъзоларидан қидирувда бўлган 55 амалдордан 39 нафари АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилган ëхуд қўлга олинган.

АҚШ разведка хизмати ходимларига кўра, улар ушбу аудиомурожаатни ўрганишмоқда. Мутахассислар июл ойида ал-Жазира телеканали орқали узатилган шунга ўхшаш бошқа бир аудиомурожаатдаги овоз Саддамникига жуда яқинлигини қайд этишган эди. Шу билан бирга разбетка хизмати, ўшандан буëн араб тилидаги ахборот воситалари орқали эшиттирлган бир қатор аудиомурожаатлар Саддам томонидан ўқилганини тасдиқламайди.

Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Бушнинг айтишича, Саддам Ҳусайннинг 2001 йил 11 сентябр ҳужумларида қўли борлигини тасдиқловчи далил-исбот йўқ. Аммо Бушнинг таъкидлашича, Ню-Йорк ва Вашингтон ҳужумларига жавобгар ал-Қайда гуруҳи билан Саддам Ҳусайн ўртасида кенг кўламли алоқалар бўлган. Яқинда Вашингтон Пост газетаси ўтказган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг қарииб 70 фоизи 11 сентябр воқеаларида Саддам муҳим рол ўйнаган, деб қарашмоқда. Жорж Бушга кўра:

- Саддам Ҳусайннинг 11 сентябр ҳужумларига алоқаси борлиги хусусида далилимиз йўқ. Вице-президент айтганидек, у ал-Қайда ва ал-Зарқавийга дахлдор шахс. Ал-Қайданинг йўл бошчилари Бағдодда бўлган. Саддам АҚШ дипломатини ўлдиришга бўйруқ берган шахсдир.

Айни пайтда, молиявий, ҳарбий ва хавфсизлик масалаларига доир муаммолар Оқ Уйнинг Америка жамоатчилигини Ироқдаги вазият яхшиланаëтганлигига ишонтиришга ўринишларини мураккаблаштирмоқда.

Шу билан бирга, АҚШнинг БМТга Ироқда кенгроқ ваколат берувчи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги резолюция устида келишувга эришиши ҳам қийин кечмоқда. Ушбу резолюция эса, АҚШ учун Ироққа хорижий давлатлар ëрдамлари ва тинчлик сақловчи кучларини жалб этишни осонлаштиради.

Президент Буш Ироқни қайта тиклаш ишларида бошқа давлатлар ҳам иштирок этишлари зарур, деб билади:

- БМТ резолюциясининг асосий мақсади бошқа давлатларни Ироқ ишларида иштирок этишга рағбатлантиришдан иборат бўлиши керак. Менинг фикримча, бошқа давлатлар ҳам иштирок этишлари лозим. Ироқнинг озодлиги уларнинг манфаати учун ҳам хизмат қилиши мумкин.

Маълумки, Ироқда оммавий қирғин қуролларини топиш ишлари шу пайтгача самара бергани йўқ.

БМТ қуролларни текширувчи инспекторлар гуруҳининг собиқ бошлиғи Ҳанс Бликсга кўра, Ироқ ўзининг оммавий қирғин қуролларининг катта қисмини бундан ўн йил олдин йўқ қилиб ташлаган.
XS
SM
MD
LG