Линклар

Бугун Ялтада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг икки кунлик саммити Ташқи Ишлар Вазирлари учрашуви билан бошланди.


Вазирлар жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, ҳаво кучларига қарши қулланиладиган ракеталар сотилишини назорат қилиш ва ғайриқонуний миграцияни тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хабарларга кўра, шу соатларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош Вазирлари учрашуви ўтказилмоқда. Музокараларда МДҲга аъзо 12 давлат ўртасида иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш ва эркин савдо зонасини яратиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Эртага МДҲ президентларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Озарбайжон ва Туркманистон президентлари ушбу учрашувда қатнашмайдилар.
XS
SM
MD
LG