Линклар

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш Фаластин лидери Ясир Арафат раҳбар сифатида мувоффақиятсизликка учраганини айтди.


Бушга кўра, яқинда Фаластин собиқ Бош Вазири Маҳмуд Аббос истеъфо берганига Арафат маъмурияти сабабчи бўлган.
АҚШ президенти агар фаластинликлар тинчлик ўрнатилишини хоҳласалар, уларга терроризмга қарши курашишга бел боғлаган раҳбар кераклигини қайд этди.
Айни пайтда, бугун Арафат Исроил ҳукуматини ўт очишни тўхтатиш ҳақида янги келишув тузишга чақирди. Арафат жанаггари гуруҳларни бундай келишувга кўндира олишини маълум қилди.

Аммо Исроил расмийлари ўт очишни тўхтатиш ҳақида янги келишувни қабул қилишдан аввал Фаластин раҳбарлари жанггариларга қарши чоралар кўриши кераклигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG