Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:09

Аёлни калтаклаган мансабдор жазоланадими?


Турғунбек Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Агросаноат Ходимлари Касаба Уюшмаси раиси Қодир Рустамов шу туманнинг Қорасоқол қишлоғида яшовчи Ғанижон Назиров ва унинг турмуш ўртоғини бесабаб калтаклаганига қарамай, ҳамон жазога тортилмаяпти.

Ушбу адолатсизликдан норозилик сифатида Ғ.Назиров беш нафар оила аъзоси билан бирга очлик эълон қилди.

Ғ.Назировнинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи 14 июль куни Қ.Рустамовнинг уйига ишдан жавоб сўраб борган. Мансабдор эса бунга жавобан аёлни ҳақоратлаган. Ғ.Назиров бунинг сабабини сўраганда, Қ.Рустамов уни ва хотинини калтаклаган.

Экспертиза хулосасига кўра, калтакланиш натижасида аёлга жиддий тан жароҳати етган. Ғ.Назиров ушбу иш юзасидан Ёзёвон туман ҳокимлигига, Тошлоқ тумани ва вилоят судларига мурожаат қилган. Бироқ ҳеч қаерда унинг арз-доди инобатга олинмаган.

Ғ.Назиров "Мен мурожаат қилган ташкилотлар «қарға қарғанинг кўзини чўқимайди» қабилида иш тутиб, мансабдорни жазолашга шошилмаяпти", - дейди.

Ушбу иш юзасидан бирор ижобий натижага эриша олмаган жабрдийда мамлакат Президенти номига телеграмма жўнатиб, ўз ҳуқуқи тикланишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG