Линклар

logo-print

Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси Беларус ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари фаолларига қарши тазйиқларидан хавотир билдирди.


Федерацияга кўра, расмий Минск “Вёсна” инсон ҳуқуқлари марказини ёпиш ҳаракатида. “Вёсна” маркази 2001 йилги президентлик сайловларини кузатиб борган ва сайловлар жараёнида қонун бузиш ҳоллари бўлганини қайд этган.
Марказ, шунингдек, Беларус Олий Судидан маҳкама жараёнларида марказ аъзолари бўлмаган шахслар намояндалари сифатида қатнашиш рухсатини сўраганликда айбланмоқда.
Беларус Адлия вазирлиги “Вёсна” фаолияти нодавлат ташкилотлари фаолияти ҳақидаги қонунчиликка тўғри келмаслигини билдирди.
Аммо Женевада жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси иш ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG