Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин 7 декабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиши кутилаётган, Кремл таянчига эга “Единая Россия” партиясини қўллаб-қувватлашини яна бир бор билдирди.


Партия йиғинида Путин тўрт йил аввал ушбу партия учун овозини бериб, тўғри қилганини айтди.
“Единая Россия”, яъни “Бирлашган Россия” партияси Давлат Думасининг 450 ўрнидан саксон биттасини эгаллаган бўлиб, Думадаги энг йирик фракция ҳисобланади.
Партия раҳбари – Россия Ички ишлар вазири Борис Гризловдир.
Владимир Путин партия делегатларига миннатдорчилик билдириб, келаси сайловларда муваффақият тилади.
XS
SM
MD
LG