Линклар

Босниянинг Сребреница шаҳрида бугун 1995 йилги хунрезлик қурбонлари хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди.


Қатнашчилар орасида АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳам бўлди.
100 дан ортиқ қурбон жасади қолдиқлари оммавий қабрдан қазиб олинганидан сўнг бугун яна бир бор дафн этилди.
1995 йилда серб қўшинлари БМТ назоратида бўлган анклав ҳудудни қўлга олганларидан сўнг хунрезлик бошлаганлар. Натижада, ҳисоб-китобларга кўра, 7 минг мусулмон эркак ва ўғил бола нобуд бўлган.
Маросимда қатнашаётган Билл Клинтон бугун мана бундай деди:

- Ҳокимиятга ошиққан жоҳил кишилар бу одамларни улар ким бўлганлари учун ўлдирганлар. Кишилар ҳокимиятга геноцид орқали эришмоқчи бўлишган. Аммо Сребреница Европадаги геноцид тугатилишининг бошланиши бўлди, - деди Билл Клинтон.

Босниялик серблар қўмондонлари Радован Караджич ва Ратко Младичлар БМТ халқаро суди томонидан уруш жиноятлари, хусусан Сребреницадаги геноцидда айбланганлар. Бироқ икккала киши ҳамон озодликда.
Клинтон улар ва хунрезлик учун масъул бошқа кишилар қидируви давом эттирилиши кераклигини таъкидлади.
Маросимдан сўнг Билл Клинтон Босния президенти Алия Изетговични касалхонага бориб кўрди. 78 ёшлик Изетгович шу ҳафта бошида йиқилиб, тўрт қовурғасини синдирган эди.
XS
SM
MD
LG