Линклар

Дубайда саноати энг ривожланган етти мамлакат молия вазирлари ва марказий банк раисларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Улар глобал иқтисодий юксалиш масаласини муҳокама қилиб, юксалишни таъминлашга қаратилган махсус режа қабул қилдилар.
Учрашув иштирокчилари Фаластин масаласида алоҳида баёнот тарқатиб, жаҳон ҳамжамиятини фаластинликларга тезда молиявий ёрдам кўрсатишга чақирдилар.
Баёнотда Жаҳон Банки “шу йил кузда Иордан даёрсининг Ғарбий соҳили ва Ғазо сектори учун ишонч жамғармасини таъсис этишга” даъват этилади.
Баёнотда, шунингдек, халқаро ҳамжамият аъзолари Фаластин мухториятига ёрдам кўрсатиши кераклиги айтилади.
Учрашувда иштирок этган вазирлар Фаластин Молия вазири Салом Файядни қўллаб-қувватладилар.
Ушбу баёнот Фаластин Мухторияти раҳбари Ясир Арафат ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар таранглашаётган бир вақтда тарқатилди.
XS
SM
MD
LG