Линклар

logo-print

Бугун Берлинда учрашган Франция, Британия ва Германия раҳбарлари Ироқда ҳокимиятни тезда ироқликларга топшириш ва БМТга мамлакатни тиклаш ишларида асосий рол ажратиш кераклигини таъкидладилар.


Британия Бош Вазири Тони Блэр:

- Ироқ хусусида мен, Канцлер Герхард Шрёдер айтиб ўтганидек, можаро юзасидан мамлакатларимиз орасидаги тафовут қандай бўлмасин, барчамиз Ироқдаги вазият барқарорлашишини истаймиз, деб ҳисоблайман. Барчамиз Ироқда ҳокимият демократик ҳукуматга топширилишини истаймиз. Барчамиз БМТ асосий рол ўйнаши кераклигини яхши биламиз, - деди Британия раҳбари.

Германия Канцлери Герхард Шрёдер БМТнинг Ироқдаги роли “тезда” оширилиши кераклигини айтиб, БМТнинг Ироқ масаласи бўйича резолюцияси лойиҳасини яна муҳокама этиш лозимлигини таъкидлади. Айни вақтда у Германиянинг Ироқдаги қайта қуриш ишларида қатнашишини қўллаб-қувватлади.
Германия раҳбари ва Франция президенти Жак Ширак Вашингтон томонидан тақдим этилган БМТ резолюцияси лойиҳасида кўрсатилган Ироқдаги ҳокимиятни ироқликларга топшириш муддатлари уларни қониқтирмаганини айтиб ўтдилар.
Франция ва Германия Ироқ урушига қарши чиққанлар. Британия эса Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдаришга қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, АҚШ билан биргаликда Ироққа ҳарбий кучларини юборган.
XS
SM
MD
LG