Линклар

Бугун Бағдодда бир қуролланган киши ҳужуми оқибатида қорнидан яраланган Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Оқила Ал-Ҳошимий касалхонада.


Унинг аҳволи оғир, деб хабар берилмоқда.
Бугун Ал-Ҳошимий автомашинасига қараб ўт очилган, у ва яна уч киши яраланган эди.
Ироқдаги АҚШ маъмурияти раҳбари Пол Бремер бу ҳодисадан ҳайратга келганини айтди.
Ал-Ҳошимий Ироқ Бошқарув Кенгашига аъзо уч аёлдан биридир. Унинг бугун Ироқ делегацияси аъзоси сифатида АҚШга бориши ва келаси ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида қатнашиши режалаштирилган эди.
Ал-Ҳошимийга ким ҳужум қилгани номаълум. Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари Аҳмад Чалабий ҳодисада Баас партияси аъзолари ва Саддам Ҳусайн тарафдорларини айблади.
XS
SM
MD
LG