Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:07

Ироқдаги сўнгги воқеалар


Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига ва улар билан ҳамкорлик қилганларга қарши тажовузлар давом этмоқда деб ëзади Озодлик муҳбири Валентинас Мите. 22 сентябр тонгида юз берган воқеа ҳам бундан далолат бермоқда. Ҳудкуш-ҳайдовчи Бағдоддаги БМТ штаби ëнида ўз машинасини портлатиб юборди. Оқибатда бир ироқлик қўриқчи ҳалок бўлди 17 киши жароҳатланди.

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари вакили Шон Кирлей воқеани шундай тасвирлайди:

"Бомба портлаши оқибатида Ироқ ҳавфсизлик ҳизмати ҳодими ҳалок бўлди. Қолганлар жароҳат олди. ва тибббий ëрдам кўрсатиш учун жўнатилди. Коалиция кучлари ва маҳалий ҳавфсизлик ҳизмати ҳодимлари ҳудуд ҳавфсизлигини таъминлашди. Бомба БМТ биносидан 250 метр нарида портлади".

Кейинчалик БМТ вакиласи Антония Прейдла БМТнинг юқори мартабали мулозими Кевин Кеннедей баëнотини ўқиб эшиттирди. "Ироқ ироқликлар аҳволини яҳшилаш мақсадида фаолият олиб бораëтганлар учун ҳам ҳавотирларга тўла ҳарбий ҳудуд эканлигигини содир бўлган воқеа яна бир марта тасдиқлади", - дейилади баëнотда.

Кейинги воқеалар БМТ 19 августдаги портлашдан бир ой ўтиб ҳам тажовузлар учун нишон бўлиб қолаëтганини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз 19 август куни БМТнинг Бағдоддаги штаби портлатилиши оқибатида 22 киши қурбон бўлганди. Қурбонлар орасида БМТнинг Бағдоддаги миссияси бошлиғи ҳам бор эди. Кейинги кунларда Ироқда тажовузлар тез тез рўй бераëтганлигини кузатиш мумкин. шанба куни номалум шаҳслар Ироқ бошқарв кенгаши аъзоси Оқила Ал Ҳошимийга қарши ўқ узиб¸ уни ярадор қилишганди. Бу Ироқ бошқарув кенгаши аъзосига нисбатан қилинган биринчи тажовуз бўлди. Оқила Ал Ҳошимий БМТда Ироқ элчилигига номзодлардан бири эди. Ироқ бошқарув кенгаши раҳбари Аҳмад Чалабий тажовузларда Саддам Ҳусайн режими қолдиқлари қўли борлигини айтади. Форс кўрфази мамлакатлари бўйича таҳлилчи Жереме Бинни бундан олдин ҳам бошқарув кенгаши аъзолари учун жиддий таҳлика мавжуд бўлганлигига эътибор қаратади.

"Бакир Ал - Ҳакимга алоқаси бўлган тузилмаларга ҳужумлар илгари ҳам бўлган .Униннг акаси кенгаш аъзоси бўлганди. Аммо менимча ҳозирги ҳужум бошқарув кенгаши аъзосига тўғридан тўғри қилинган биринчи суиқасддир.Бу жиҳатдан вазият ëмонлашмоқда."

Шиа раҳнамоси Муҳаммад Бакир Ал Ҳаким ўтган ой Нажаф шаҳрида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлганди. Шиа раҳнамаосининг акаси Абдул Азиз Ал Ҳаким бошқарув кенгаши аъзоси. Шиа раҳнамоси тарфдорлари ҳавфсизликни тамъминлай олмаган АҚШ ҳарбийларини танқид қилишганди.

Аммо Жереме Бинни бошқарув кенгаши аъзолари ҳавфсизлигини таъминлаш ҳар дойим ҳам АҚШ ҳарбийлари қўлидан келавермаслигини айтади:

”Айрим одамлар ўзларини АҚШ бошчилик қилаëтган коалиция қўшинлари билан яқин алоқада кўришларини ҳоҳлашмайди. шу боис уларни америка маҳсус кучлари қўриқлашини ҳам исташмайди.

Бинни Ироқда рўй бераëтган жиноятлар умидсизлик дарëсига қуйилаëтган ирмоқлардан бири эканлигини айтади.Жиноятчиларнинг собиқ режим гумашталари билан тил бириктирганлиги уларга қарши курашни янада қийинлаштирмоқда дейди Бинни.
XS
SM
MD
LG