Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:35

Қуролсизланиш- барқарорлик гарови.


БМТ бош котиби ўринбосари Нобуяси Абай оммавий қирғин қуроллари ва қуролсизланиш масалаларини бошқаради.

Тажрибали Япониялик дипломат бўлган Абай яқин орада БМТ бош ассамблеяси қуролсизланиш қўмитасида қуролсизланиш бўйича музокараларни янгилашга уриниб кўрмоқчи. Абай Озодлик мухбири саволларига жавоб берар экан, бу масаланинг ҳавотир уйғотаëтган жиҳатларига эътибор қаратди.

Ой бошида Женевада қуролсизланиш масалалари бўйича энг йирик йиғин бирор бир натижага олиб келмади, ҳеч қандай келишувга эришилмади,бирон бир дастур ишлаб чиқилмади. Абай Женевадаги анжуман қуролсизланиш масаласи, совуқ уруш пайтидаги каби долзарб эмаслигини айтади:

"Ҳозир Женевадаги ëки Ню-Йоркда қуролсизланиш бўйича музокара олиб бориш борасида жамоатчилик босим ўтказмаяпти. Баъзан музкаралар олиб борувчи давлатлар турли позициялар билдиришяпти.Бу табиий ҳол. Бироқ етарли босим бўлса улар муросага келиш учун қаттиқ ишлашлари мумкин.Афсуски бундай босим йўқ."

Қуролсизланиш бўйича бу йилги учрашувда ядровий қуролларига асос бўлувчи моддаларни таъқиқлаш борасидаги битим юзасидан музокаралар ўтказилди.Аммо Ҳитой коинотда қуролланиш пойгасини тўҳтатиш ташаббуси блан чиққани музокараларнинг натижасиз якунланишига сабаб бўлди.Чунки АҚШ бу масала қўйилишига қарши чиқди. .Абай Ядро қуроллари синовини тақиқлаш бўйича битим ҳамон кучга кирмаганидан ҳавотир билдирди.

Бундан 7 йил муқаддам имзоланган бу битим АҚШ, Ҳитой, Эрон, Исроил, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея каби давлатлар тарафидан ратификация қилинмаганлиги боис кучга кирмаяпти.

Бундан ташқари Шимолий Корея,Ҳиндистон, Покистон ва Исроил каби ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномасини имзоламаган мамлакатлар қаторига қўшилди. Абай халқаро ҳамжамият ядровий қуролларни тарқатмаслик битимига амал қилмаëтганлар устидан назорат ўрнатиш зарур деб ҳисоблайди:

"Агар сиз қаттиқ чоралар кўришга иккилансангиз. Сиз оҳир оқибатда фалокатли вазиятга дучор бўласиз. ядровий дастурларга эга бўлган давлат ядровий қуролни яратиши синовдан ўтказиши ëки ракеталарга жойлаштиришга муваффақ бўлади.Ўшанда қуролсизланиш бўйича бутун тизимнинг барбод бўлганлигини кўрасиз."

Маълумки Атом Энергияси бўйича Халқаро БМТ Агентлиги ўтган ҳафта сўнгида Шимолий Кореяни ядро дастурини тўҳтатиш ва ҳалқаро назоратчиларнинг мамлакатга киришини таъминлашга чақирди. Ташкилот Эрон октябр сўнгига қадар мамлакатда яширин ядровий иш олиб борилмаëтганлигини исботлаши кераклигини маълум қилди.

Абай ривожланаëтган давлатлар ядровий қуролни қўлга киитиш интилишларидан яҳши ҳабардорлигини билдириб, барқарорликка эришишнинг ягона йўли қуролсизланиш эканлигини таъкидлади.

Олдин Саудия Арабистонида Япониянинг элчиси бўлиб ишлаган Нобуяси Абай қуролсизланиш жараëнининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласида тутган ролига алоҳида тўҳталди:

"Яқин шарқ-қуролсизланиш ва қуроларни тарқатмаслик масаласида энг муракаб минтақадир..Кўпгина битимлар,.кимëвий ва биологик қуролларни тарқатмаслик борасидаги битимларнинг Яқин Шарқда деярли амал қилмаятганини кўрасиз."

БМТ қуролсизланиш дастури раҳбари ўз идорасининг оммавий қирғин қуроллари ҳатарини батафсил тушунтирувчи маърифий дастурлар устида иш олиб бораëтганлигини айтади:

"Сиëсий арбоблар, дунë аҳолиси ядро бомбаларининг фожеавий оқибатларини унутишмоқда деб қўрқаман. Шу боис биз оммавий қирғин қуролари келтирадиган фалокатлар ҳақидаги ҳотираларни қайта эслатиб турмоқдамиз."

Абай ҳатто Японияда ҳам одамлар атом бомбалари зарбаларига учраган Ҳиросима ва Нагасаки шаҳарларидаги 1945 йилги воқеаларни аста секин унута бошлаганлигини айтади.
XS
SM
MD
LG