Линклар

logo-print

Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Кишинëвдаги вакили Уильям Хилл Россияни Молдованинг Днестр минтақасидан қўшинларини тезроқ олиб чиқишга чақирди.


Уильям Хилл Россияни июл ойидан бери Днестрдан қўшин ëки ҳарбий техникасини олиб чиқмаганлиги учун танқид қилди. У Москва ҳукуматини 1997 йилги келишувга амал қилишга чақирди. Ушбу келишувга кўра, Россия 2002 йил охиригача Днестрдан ўзининг барча қўшинларини олиб чиқиши керак эди.

Кишинëв назоратида бўлмаган Днестр маҳаллий амалдорлари июл ойида қўшин ва ҳарбий техника юкланган Россия поездлари йўлини тўсиб қўйдилар. Бунга газ учун қарз юзасидан Россия билан чиққан келишмовчиликлар сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG