Линклар

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий Қўшма Штатлар ва Британияни Ироқда вазият янада кескинлашишига йўл қўймаслик учун бу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишга чақирди.


Ҳотамий Эрон-Ироқ уруши бошланганининг 23 йиллиги муносабати билан бугун Теҳронда ўтказилган ҳарбий парадда чиқиш қилди.

Ҳотамий ҳалқаро ҳамжамият Эроннинг ядровий дастури борасида босим қилаëтгани хусусида ҳам тўхталди. У Эрон ядровий қуроллар тарқалишига қарши эканини, аммо Эрон ядровий технологияга эга бўлишга ҳақи борлигини қайд этди.
БМТ қошидаги Халқаро Атом Энергияси бўйича Агентлик Эрон ядровий қуроллар яратиш дастурини олиб бормаëтганини исботлаш учун мамлакатга 31 октябргача мухлат берди. Агентлик агар Теҳрон ҳукумати ҳамкорлик қилмаса, Эронга қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Эрон ўзининг ядровий дастури фақат электр ишлаб чиқаришга қаратилганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG