Линклар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Хюман Райтс Уотч ташкилоти АҚШ Президенти Жорж Бушга мурожаат қилиб, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини поймол қилганлишига алоқадор бўлган жанггари қўмондонларни қурол-яроқ ва молия билан таъминлашни тўхтатишга чақирди.


Бироқ, ташкилот Бушга йўллаган мактубида инсон ҳуқуқларига тажовуз қилишга дахлдор бўлган жанггари ëхуд ҳарбий қўмондонларнинг исмлари келтирилмаган.
Ташкилотнинг Афғонистон Президенти Ҳомид Карзайга йўлланган бошқа бир мактубида, ундан мамлакатнинг янги конституциясига инсон ҳуқуқлари, жумладан аëллар, диндорлар ва этник гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус модда киритилиши учун ташаббус кўрсатиши сўралади.
XS
SM
MD
LG